Коронавирус: Тошкентда бир кунда 499 ҳолат аниқланди, Ўзбекистонда жами ҳолатлар сони 28 мингга яқин
Ўзбекистонда 5 август куни 746та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 27 минг 793тага етди. Бугун шунингдек, 732 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.
«Шу йилнинг 5 август куни мамлакатимизда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Республиканинг 8 ҳудудида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилган.
Тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:
- Тошкент шаҳрида 499 ҳолат;
- Тошкент вилоятида 137 ҳолат;
- Бухоро вилоятида 39 ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида 12 ҳолат;
- Навоий вилоятида 7 ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида 21 ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида 19 ҳолат;
- Андижон вилоятида 12 ҳолат.
Тузалганлар (+732)
Бугун республиканинг 9 ҳудудидаги шифохоналарда жами 732 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 18 минг 783 нафарга етди.
- Тошкент шаҳрида 461 нафар;
- Тошкент вилоятида 132 нафар;
- Самарқанд вилоятида 39 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 22 нафар;
- Андижон вилоятида 21 нафар;
- Бухоро вилоятида 20 нафар;
- Наманган вилоятида 17 нафар;
- Навоий вилоятида 14 нафар;
- Хоразм вилоятида 6 нафар.
Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган коронавирус қурбонлари сони 171тага етди.
- Биринчи ўлим. Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 70 ёшли А.М. (эркак) вафот этди;
- Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 51 ёшли А.Л. (эркак вафот этди;
- Учинчи ўлим. Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 38 ёшли С.М. (эркак) вафот этди;
- Тўртинчи ўлим. Тошкен шаҳри Учтепа туманида яшаган 77 ёшли Х.С. (эркак) вафот этди;
- Бешинчи ўлим. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшаган 67 ёшли Х.К. (эркак) вафот этди;
- Олтинчи ўлим. Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 61 ёшли Т.Б. (эркак) вафот этди.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 839 нафар бемордан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023