Ўзбекистон | 08:43 / 05.08.2020
1792
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш дастури тасдиқланади

2021- 2028 йилларда Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш ва кенгайтириш дастури тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “2021- 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш ва кенгайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

“2021-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш ва кенгайтириш дастури”;

“2021-2028 йилларда Ўзбекистон Республикаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларини ривожлантириш Йўл харитаси”;

“2021-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларини қайта ташкил этиш, кенгайтириш ва янги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш бўйича Йўл харитаси” тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

Йўл хариталарида келтирилган тадбирларнинг масъул ижрочилар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштириб боришни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда жорий йил якунига қадар давлат қўриқхоналарида флора ва фаунани ўрганиш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишларининг истиқболли режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда жорий йил якунига қадар “2021-2025 йилларда давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда табиат жараёнларининг табиий кечиши мониторинги Дастури”ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари хокимликлари томонидан тегишлилиги бўйича янги ташкил этиладиган ва мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш мақсадида ер участкаларнинг ажратилишини ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиб, давлат кадастрига киритилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид