Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда коронавирус беморлари учун 592 ўринли тақсимот пункти иш бошлайди
Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт ҳамда “Алпомиш” кураш мажмуалари биноларида яқин кунларда 592 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктлари ўз фаолиятини бошлайди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган ушбу шифо масканларида тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат қилган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Мазкур вақтинчалик пунктлар тиббий кўрик учун зарур замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланиб, малакали тиббиёт ходимлари жалб этилади. Беморлар учун кислородли ўринлар тайёрланади.
Ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктлари фаолиятининг йўлга қўйилиши аҳолининг тиббий хизмат билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
23:21 / 08.04.2026