«Аэрофлот» август ойида Ўзбекистонга режалаштирилган барча рейсларни бекор қилди
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси коронавирус пандемияси туфайли кириш ёпиқ бўлган мамлакатларга август ойида қўйилган бир қанча рейсларни бекор қилди.
«Аэрофлот» 31 августгача бўлган бир қанча халқаро рейсларни бекор этишга мажбур бўлганини эълон қилмоқда. Бу қарор мамлакатлардаги эпидемиологик чекловлардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди», — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.
«Аэрофлот» бекор қилган қатновлар ичида Тошкент, Бухоро ва Самарқандгача бўлган рейслар ҳам бор.
Бундан ташқари, Актау, Актобе, Аликанте, Алмати, Амстердам, Атирау, Афина, Боку, Бангкок, Барселона, Байрут, Берлин, Бишкек, Болонья, Брюссель, Будапешт, Бургас, Бухарест, Валенсия, Варшава, Вашингтон, Вена, Венеция, Верона, Вильнюс, Гавана, Ҳамбург, Ҳанновер, Ҳонконг, Гуанчжоу, Дели, Дрезден, Дублин, Дюссельдорф, Ереван, Загреб, Ираклион, Қарағанда, Кишинёв, Копенгаген, Қустанай, Қизилўрда, Ларнака, Лион, Лиссабон, Лос-Анжелес, Любляна, Мадрид, Майами, Малага, Марсель, Милан, Мюнхен, Неаполь, Ницца, Нур-Султон, Нью-Йорк, Осло, Ўш, Пальма-де-Майорка, Париж, Пекин, Прага, Пхукет, Рига, Рим, Римини, Салоники, София, Сплит, Стокгольм, Таллин, Тель-Авив, Тенерифе, Токио, Улан-Батор, Франкфурт, Ханой, Хельсинки, Хошимин, Цюрих, Шанхай, Штутгарт, Чимкент шаҳарларигача бўлган рейслар ҳам бекор қилинган.
2020 йилнинг 1 май кунига қадар чипта сотиб олган ва 31 августгача учиб кетиши белгиланган йўловчилар ваучерни расмийлаштириши ёки пулларини қайтариб олиши мумкин, дейилади компания хабарида.
Мавзуга оид
15:29 / 09.11.2024
Мюнхен: "Аэрофлот" лайнерининг 2 йил сақлангани 460 минг еврога тушди
21:12 / 24.08.2024
Тошкентдан Москвага учган самолёт носозлик туфайли аэропортга қайтди
23:28 / 13.08.2024
«Аэрофлот»ни миллионлаб долларга эҳтиёт қисм ваъда қилиб, иккинчи бор чув туширишди
20:01 / 21.03.2024