Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада фаолият бошлаган Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига вилоят ҳокимининг совғалари тарқатилди
Фарғонада вилоят коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йил 3 августдан машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш, бинони доимий равишда дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар ҳамда тоннеллар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши, тана ҳарорати 37° С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд ходим ва тарбияланувчиларни машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш шарти билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилди.

Бугунги кунда вилоятда 824 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб жорий йилнинг 3 август кундан бошлаб мазкур ташкилотлар босқичма босқич тегишли йўриқномалар орқали ўз фаолиятини бошлади.
Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан тадбиркорларни қўллаб қувватлаш мақсадида фаолиятини бошлаган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидаги болажонларга бир қатор совғалар ва тиббий жиҳозлар жўнатилди.

Пандемия даврида жонажон боғчасига бора олмай, онлайн таълим олаётган болажонлар бугун таълим ташкилотларига ҳар доимгидан кўра кўпроқ қувонч ва интиқлик билан келмоқдалар. Карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда муассасаларда машғулот ва тўгаракларни янада қизиқарли, янада мазмундор ўтказиш учун барча имкониятлар мавжуд.


Уларнинг бахтиёр дамларига гувоҳ бўлиш учун тадбир ташкил этилиб, унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ю.Ходжаева, вилоят касаба уюшмалар Кенгаши раиси Э.Нуралиевлар иштирок этишди.

Ташриф буюрган меҳмонлар юртимизда мактабгача таълим ташкилотларига бўлган эътибор, болажонларнинг келгуси камолотида боғчаларнинг тутган муҳим ўрни ҳақида атрофлича тўхталиб, юртимизга тинчлик, юртдошларимизга саломатлик, муассаса фаолиятига омад, кичкинтойларга эса порлоқ истиқбол тилаган ҳолда вилоят ҳокими томонидан болажонлар учун махсус юборилган эсдалик совғаларини топширишди.



Фарғона вилоят Мактабгача таълим бошқармаси