Ўзбекистон | 23:57 / 06.08.2020
42989
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилиб, 800дан ортиқ бемор тузалди

Ўзбекистонда 6 август куни 742та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 28 минг 535тага етди. Бугун шунингдек, 804 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 6 август куни мамлакатимизда 742 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 704 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган», дейилади хабарда.

6 август куни республиканинг 7 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган.

Янги ҳолатлар (+742)

  • Чегарада: Тошкент вилоятида чегара пост орқали хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида 38 ҳолат;

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар ва тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида тест топширганлар орасида:

  • Тошкент шаҳрида 401 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 129 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 76 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 33 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 11 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 43 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 11 ҳолат

Тузалганлар (+804)
Бугун Ўзбекистоннинг  ҳудудида 800дан ошиқ бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 19 минг 587 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 468 нафар;
  • Тошкент вилоятида 194 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 53 нафар;
  • Бухоро вилоятида 27 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 27 нафар;
  • Андижон вилоятида 14 нафар;
  • Фарғона вилоятида 14 нафар;
  • Навоий вилоятида 7 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирус қурбонлари сони 177тани ташкил этмоқда.

  • Биринчи ўлим: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли К.Н. (эркак) вафот этди;
  • Иккинчи ўлим: Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли М.М. (аёл) вафот этди;
  • Учинчи ўлим: Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 37 ёшли Н.О. (аёл) вафот этди;
  • Тўртинчи ўлим:  Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 51 ёшли А.Б. (эркак) вафот этди;
  • Бешинчи ўлим: Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 24 ёшли Д.А. (аёл) вафот этди;
  • Олтинчи ўлим: Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 81 ёшли К.К. (аёл) вафот этди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 771 нафар бемордан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид