Ўзбекистон | 15:44 / 06.08.2020
6166
1 дақиқада ўқилади

ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули якунланди

2020/21 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича рўйхатдан ўтиш жараёни якунланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарга кўра, ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича белгиланган муддатларда (2020 йил 15 июль – 5 август) рўйхатдан ўтган, аммо аризаси дастлабки кўриб чиқиш натижасига кўра айрим сабаблар туфайли рад этилган фуқароларга қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризаларини қайта таҳрирлашга рухсат этилади.

Шу билан бирга, дастлабки кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза қабул қилингани ўқишни кўчиришга (тиклашга) рухсат этилганини билдирмайди.

Қабул қилинган аризалар ваколатли комиссиялар томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.

«Юқоридагиларга кўра, рўйхатдан ўтган фуқаролардан аризалари ҳолатини тизим (ўзларининг шахсий кабинетлари) орқали мунтазам кузатиб боришларини сўраймиз», – дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид