Ўзбекистон | 10:07 / 06.08.2020
18628
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 28 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 276 кишида касаллик аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 28 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 6 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 069 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрида (147 ҳолат) ва Тошкент вилоятида (129 ҳолат) тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли К.Н. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли М.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 18 783 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид