Россиялик талабалар коронавирусдан даволашнинг янги усулини топишди
Россиянинг “МИФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг Биотиббиёт муҳандислиги миллий тадқиқот ядро институти магистратураси талабалари коронавирусдан даволашнинг янги усулини ихтиро қилишди. Улар томонидан оғир касалликлар, жумладан COVID-19’ни хавфсиз даволаш учун ёруғлик-диодли қурилма ишлаб чиқилди.
Талабалар таклиф қилаётган услуб инсон танаси сиртини спектрнинг қизил диапазонида ёруғлик оқими билан нурлантиришга асосланган.
Профессор Виктор Лошченовнинг тушунтиришича, бу усул фотосенсибилизаторлар қўллаган ҳолда даволашнинг энг янги усулларидан бири ҳисобланади.
“Фотосенсибилизаторлар бемор организмига киритилади. Улар организмда вирус билан ушлаб олинади ва нурланиш таъсирида вирусни ўлдиради. Бунда фотосенсибилизаторлар “цитокин шторми” [иммунитетнинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ҳаддан зиёд кучли жавоби] учун жавобгар ҳужайраларни фаолсизлантиради ва шу тариқа ўлим билан хавф солувчи иммун жавобдан қочишга имкон беради”, деб айтган олим.
Лошченовнинг таъкидлашича, ҳозирда дунёда беморларни хавфсиз нурлантирувчи бундай қурилмалар ҳали мавжуд эмас.
Ушбу усул билан коронавирусга чалинган 40дан кўпроқ бемор даволанган. Уларнинг барчасида қондаги кислород сатурацияси ошгани, ўпкада оғриқлар йўқолгани ва ҳид сезиш қобилияти қайтгани қайд қилинган.
Умуман олганда, тажриба иштирокчилари бошқа касалланганларга нисбатан тезроқ соғайган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023