Ўзбекистон | 10:07 / 06.08.2020
6807
3 дақиқада ўқилади

«Савдо тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қонуннинг мақсади савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Савдо тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқларини ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида тақсимлаш;
  • савдо маданиятини такомиллаштириш;
  • савдо фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиботларини ўрнатиш;
  • аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини товарлар ва хизматларга бўлган талабини қондириш, рақобат муҳитини шакллантириш;
  • ушбу Қонун ташқи ва биржа савдолари, кўчмас мулк бўйича битимлар, энергоресурслар таъминоти, ломбардлар, интеллектуал мулк соҳаларидаги савдо муносабатларини тартибга солмайди.

Давлат томонидан савдо фаолиятини тартибга солишнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

савдо фаолияти иштирокчилари, ишлаб чиқарувчилар, шунингдек маҳсулотлар ва хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизимининг ягоналиги.

Савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш методлари қуйидагилардан иборат:

  • барча турдаги савдо фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга қўйиладиган талаб ҳамда тартибларини тасдиқлаш;
  • озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда савдо фаолиятини юритиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш;
  • савдо соҳасида монополияга қарши тартибга солиш;
  • савдо соҳасида ахборот таъминотини чуқур жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг қуйидаги турлари мавжуд:

техник стандартлаштириш, гигиеник санитария қоидаларини белгилаш, товарлар ва савдо фаолияти субъектларини рўйхатдан ўтказиш;

Савдо фаолияти субъектлари қуйидагиларни мустақил равишда танлаш ҳуқуқига эга:

савдо соҳасида амалга оширмоқчи бўлган иқтисодий фаолият тури;

тадбиркорлик фаолиятини олиб бормоқчи бўлган савдо объекти (шахсий, ижарага олиш, турғун, кўчма);

савдо фаолиятини амалга ошириш усули (ярмарка, савдо автоматлари орқали, Интернет орқали ва х.к.);

сотиладиган товарларга нархлар;

савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби ва шартлари (товар ва хизматлар ассортименти, иш тартиби, фаолиятни ташкил этиш ва амалга оширишда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуналар, реклама ташкил этиш усуллари, олди-сотди шартномалар шартлари), шунингдек истеъмолчиларга сотувчи, таклиф этилаётган маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни етказиб бериш усуллари;

савдо объектларида товарларни харид қилиш ва хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш орқали ҳамда савдо-технологик ускуналар, юк кўтариш ва транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган санитар-гигиеник талабларга мувофиқ амалга оширилади.

Мавзуга оид