Жамият | 10:10 / 06.08.2020
10076
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқаро маҳалладошини 200 000 долларга алдаб кетди

Тоқати тоқ бўлган жабрланувчи ариза билан туман ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Ҳаётда шундай инсонлар ҳам бўладики, улар ўзгалар ҳисобидан кун кечиришни одат қилишган. Пойтахтнинг Сергели туманида истиқомат қилувчи Ш.К. ҳам шундай кимсалар тоифасидан экан, деб ёзади Postda.

Қайд этилишича, Ш.К. ўзининг маҳалладоши Н.Ю.дан унга Россия Федерациясидан “ВАЗ” русумли автомашиналарнинг эҳтиёт қисмларини олиб келиб беришини ваъда қилиб, 200 минг АҚШ долларини санаб олади.

Аммо, орадан анча вақт ўтиб, келишилган муддат тугаса-да, бу шахс на эҳтиёт қисмларни, на пулларни эгасига қайтаради. Шундан сўнг тоқати тоқ бўлган жабрланувчи ариза билан туман ички ишлар органларига мурожаат қилади.

Эндиликда, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган мазкур кимса қонун олдида жавоб бермоқда, дейилади хабарда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид