Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп коронавирусга қарши вакцина сайловга қадар тайёр бўлиши мумкинлигини айтди
Европанинг Sanofi ва GlaxoSmithKline фармацевтика компаниялари АҚШ ҳукумати билан коронавирусга қарши 100 млн доза вакцина етказиб бериш бўйича қиймати 2,1 млрд долларлик шартнома имзолаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши вакцина 3 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловга қадар пайдо бўлиши мумкинлигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters.
АҚШ президенти бу ҳақда журналист Геральдо Ривьера билан суҳбат давомида айтган. Журналистнинг вакцина ҳақидаги саволига Трамп вакцина йил охирига эмас, ундан эртароқ пайдо бўлишини айтган.
Журналистнинг 3 ноябрдами, деган саволига Трамп: «Ундан аввалроқ ҳам бўлиши мумкин, лекин умуман олганда, тахминан ўша вақтда» деб жавоб қайтарган.
Айни пайтда Европанинг Sanofi ва GlaxoSmithKline фармацевтика компаниялари АҚШ ҳукумати билан коронавирусга қарши 100 млн доза вакцина етказиб бериш бўйича қиймати 2,1 млрд долларлик шартнома имзолаган. Бундан ташқари, Pfizer Inc. ва BioNTech компаниялари 1,95 млрд долларлик, Johnson & Johnson 1 млрд долларлик шартнома имзолаган.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
08:50 / 24.04.2026
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
08:55 / 23.04.2026