Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
Уганда ва Конго Демократик Республикасида ҳозирги Эбола эпидемиясини келтириб чиқарган Бундибугио штаммига қарши вакцина олти-тўққиз ойдан кейин тайёр бўлади.
Фото: Dirole Lotsima Dieudonne/AP
Бу ҳақда The Guardian Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тадқиқот бўлими раҳбари Вази Мурти баёнотига таяниб ёзди.
Қайд қилинишича, ҳозир фақат Заир штаммига қарши вакцина мавжуд бўлиб, у, хусусан, 2014-2015 йилларда Африкада Эбола эпидемиясини келтириб чиқарган.
Мурти сўзларига кўра, Бундибугио штаммига қарши энг истиқболли вакцина Заир штаммига қарши вакцина билан бир хил тамойилларга асосланади, аммо уни яратиш учун вақт керак.
«Ҳозирча бундай вакцинанинг клиник синовлар учун фойдаланиш мумкин бўлган дозалари йўқ. Биздаги маълумотларга кўра, бу олти ойдан ўн ойгача давом этади», деди у.
ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус сўзларига кўра, минтақадаги вазият давом этаётган қуролли можаро туфайли ёмонлашмоқда. Сўнгги ойларда 100 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.
«Тиббиёт муассасалари, агар тиббиёт ходимларининг ўзи қочишга мажбур бўлса, даволаш ва эпидемиологик назоратни таъминлай олмайди», деди Гебрейесус.
Конго Демократик Республикаси расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, Эбола эпидемияси бошланганидан бери камида 160 киши ҳалок бўлган. Икки провинцияда 671 та тахминий касалланиш ҳолати аниқланган. БМТ, шунингдек, қўшни Угандада бир киши ҳалок бўлгани ва яна бир киши касалланганини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:13 / 19.05.2026
Дунё янги глобал пандемия остонасида турибди – ЖССТ ва GPMB
18:48 / 16.05.2026
Ҳантавируснинг тарқалиши жиддий эмас ва тез орада барҳам топиши керак – ЖССТ
18:50 / 08.05.2026
ЖССТ ҳантавируснинг дунё бўйлаб тарқалиш хавфи пастлигини маълум қилди
14:51 / 22.04.2026