Украина МДҲ доирасида яна бир келишувдан чиқиб кетди
Украина Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасида имзоланган яна бир келишувдан чиқиб кетди.
Украина МДҲга аъзо давлатлар чегара қўшинларининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги келишувни тарк этди. Бу ҳақдаги қарор 5 август куни Украина ҳукуматининг йиғилишида қабул қилинган.
Украина Вазирлар Маҳкамаси «МДҲга аъзо давлатлар чегара қўшинларининг илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик бўйича битимидан чиқиш тўғрисида»ги қарорни муҳокама қилмасдан қабул қилган.
2006 йил апрель ойида Москвада имзоланган бу битим МДҲга аъзо давлатлар чегара қўшинларининг ҳарбий, гуманитар, ижтимоий ва технологияларни ривожлантириш соҳасида тадқиқотлар олиб боришда ўзаро ҳамкорлик қилиши бўйича имзоланган. Шунингдек, битимда чегараларни ҳимоя қилишнинг замонавий техник воситалари, чегара қўшинларининг махсус жиҳозларини ишлаб чиқишда МДҲ давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги назарда тутилган.
Аввалроқ Украина МДҲга аъзо давлатлар молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашини тузиш тўғрисидаги келишувдан ҳам чиқиб кетган эди. Бундан ташқари, расмий Киев Россия Федерацияси билан ўзаро имзоланган терроризмга қарши кураш тўғрисидаги меморандумни ҳам бекор қилган.
Мавзуга оид
14:24
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
14:00 / 16.11.2024
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46 / 16.11.2024