9 август – Қурувчилар куни. «Ўзсаноатқурилишматериаллари»: кеча ва бугун
Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Янги уй-жойлар, маданий-маиший объектлар, йирик заводлар, замонавий инфратузилма объектлари қурилмоқда.
Табиийки, бундай катта ҳажмдаги ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишида қурилиш материалларига бўлган талаб ортиб боради.
Шу боис, ушбу йўналишдаги ишларни тўғри йўлга қўйиш, янги турдаги, энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, соҳага инвесторларни кенг жалб қилиш орқали йирик лойиҳаларни амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сонли ва 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарорлари билан қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш истиқболлари ва стратегиясини белгилаб берилди.
2016 йилда жадал суръатлар билан бошланган ишлар бугунги кунда ўз мевасини бериб, соҳада жиддий ўзгаришлар ва натижалар кузатилмоқда.
Хусусан, соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бугунги кунга келиб 10 мингтадан ошди. Ўтган йилларда 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 180тадан ошиб кетди.
Мисол учун, базальт тошидан арматура, гулқоғоз, ленолиум, деворбоп маҳсулотлардан газобетон ва пенобетон каби бир қатор янги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Соҳа бўйича 2016 йилда 6,8 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 16,8 триллион сўмга етказилди.
Таъкидлаш жоиз, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга инвестицияларни кенг жалб қилишга катта эътибор қаратилиб, республикамизда яратилган қулай инвестицион муҳит туфайли бу борада катта натижаларга эришилмоқда.
Хусусан, 2016 йилда соҳага 360 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлса, ўтган 2019 йилда ушбу кўрсаткич 1,3 миллиард долларга етказилди. Ушбу, жалб қилинган инвестициянинг 680,4 миллион доллари хорижий инвестиция ва кредит линияларини ташкил этди.
Бунда энг аввало, ички бозорни сифатли ва арзон қурилиш материаллари билан билан таъминлашга катта эътибор қаратилди.
Хусусан, ўтган қисқа давр давомида хориждан катта ҳажмда импорт қилинган, керамик плиталар, сантехника буюмлари, безакли ойна, лак буёқлари, пардозбоп тошлар, гипсокартон, қуруқ қурилиш қоришмалари каби аксарият қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.
Албатта, чуқур таҳлиллар асосида жалб қилинган инвестициялар ҳисобига замонавий корхоналар барпо этилиши натижасида маҳсулотлар нафақат ички бозорда балки, ташқи бозорларда ҳам харидоргир бўлмоқда.
Бугунги кунда керамик плиталар, санитар-техник буюмлар, гулқоғоз (обой), қуруқ қурилиш аралашмалари, табиий пардозбоп тошлар, оҳак каби қурилиш материаллари экспорт қилмоқда. Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2016 йилда 55,3 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 2,3 баробарга ортиб, 140 млн долларлик қурилиш материаллари хориж бозорига чиқарилди. Жорий йилда ҳам камида 200 млн. долларлик қурилиш материалларини экспорт қилиш мақсад қилинган.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан қурилишнинг асоси бўлган цемент маҳсулотини ишлаб чиқариш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Айни пайтда мамлакатимизда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 30 та корхона мавжуд бўлиб, жорий йил якунигача цемент ишлаб чиқариш бўйича қувватлар 20 миллион тоннага етказилади.
Ҳозирги кунда, “Қизилқумцемент”, “Оҳангаронцемент”, “Қувасойцемент”, “Бекободцемент” ва “Олмалиқ Тоғ-кон Металлургия Комбинати” акциядорлик жамиятлари сингари йирик ишлаб чиқарувчиларнинг ҳиссаси айниқса катта.
2020-2021 йилларда уюшма масъуллигида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 14 млн. тонна бўлган яна 18 та янги цемент заводларини ишга тушириш режалаштирилган.
Шу фурсатдан фойдаланиб, “Ўзсаноатқурилишматериллари” уюшмаси жамоаси номидан қурилиш соҳасида фаолият юритаётган барча ҳамюртларимизни касб байрами билан табриклаймиз. Олиб бораётган бунёдкорлик ишларига улкан зафарлар тилаймиз.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Ахборот хизмати
Мавзуга оид
19:30 / 17.11.2021
1 йилда 3,6 млн квадрат метр сопол кошин ишлаб чиқарилмоқда. “Orient keramik” МЧЖга пресс-тур ташкил этилди
18:37 / 19.08.2021
“Ўзсаноатқурилишматериаллари”: Жорий йилда инвестиция дастурига кўра 306 млн долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади
21:30 / 27.07.2021
4 трлн 348,9 млрд сўм. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 2021 йил 6 ойида шунча миқдорда қурилиш моллари ишлаб чиқилди
19:30 / 12.07.2021