Жаҳон | 16:51 / 07.08.2020
13053
2 дақиқада ўқилади

Фаучи АҚШда коронавирус вакцинаси қачон тайёр бўлишини айтди

Унинг айтишича, келаси йил охиригача миллиардлаб вакцина ишлаб чиқариш мумкин бўлади ва 2021 якунига қадар АҚШ камида битта хавфсиз ва ишончли вакцинага эга бўлади.

Фото: Reuters

АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи катта эҳтимол билан 2021 йилнинг бошланишида коронавирусга қарши ўн миллионлаб вакцина ишлаб чиқарилишини айтди.

«2021 йил охирига қадар миллиардлаб вакцина тайёрлаш мумкин. Ҳатто бу вақтгача 700 мингдан ортиқроқ одам вакцина билан тузалиб кетишига ҳам умид қиляпман», дейди у Reutеrs'га берган интервьюсида.

«Бу тахмин амалга ошишига жуда яқинмиз. Чунки дори ишлаб чиқарувчилар катта миқдорда вакцина яратишга розилик билдиришган. Aлбатта, вақтдан ютиш учун улардан катта қурбонлик талаб қилинишини ҳам биладилар. Бизда вакцинани қўллаш ва кўпайтириш жараёнини босиб ўтиш учун етарлича имконият мавжуд. Ишонаманки, биз 2021 йилда вирусни жиловлай оламиз. Йилнинг сўнгига қадар камида битта хавфсиз ва ишончли вакцинамиз бўлади», дейди у.

Вакцинани амалда қўллаш вақтига 3 ноябрда ўтадиган президентлик сайловининг таъсири йўқ. Саломатлик назоратчилари вакцинани хавфсиз етказиб беришда ҳеч қандай сиёсий аралашув бўлмаслигини ваъда қилишган. AҚШ вакцина яратиш учун Johnson & Johnson , Moderna Inc, Pfizer Inc, Novavax Inc va Sanofi SA каби компанияларга катта сармоя ва технологиялар жалб қилган. Фаучи коронавирусга қарши вакцина яратишда компанияларнинг бирини бошқасидан устун деб билмаслик кераклигини айтган.

Мавзуга оид