Ўзбекистон | 17:51 / 07.08.2020
39095
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 20 мингдан ошди

Бугун кун давомида ҳозирча 522та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 29 мингдан ошди. Шунингдек, кун давомида 472 нафар бемор соғайди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 20 мингдан ошди.

«2020 йил 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 057 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатлари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Янги ҳолатлар (+522)

  • Тошкент шаҳрида 333 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 153 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 8 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 15 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 13 ҳолат.

Тузалганлар (+472)
Бугун ҳозирча тўрт ҳудудда 472 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 20 минг 59 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 286 нафар;
  • Тошкент вилоятида 164 нафар;
  • Андижон вилоятида 20 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун ҳозирча яна тўртта ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони расман 181тага етди.

  • Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак);
  • Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл);
  • Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак);
  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл).

Ҳозирда мамлакатда 8 817 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид