Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ махсус хизматлари: Россия сайловда Байденга тўсқинлик қилмоқчи, Хитой эса Трампга
АҚШ контрразведкаси фикрига кўра, расмий Москва демократлар номзодини «аксилроссиячи» деб ҳисобламоқда, Пекин эса республикачилар номзодини «тутуриқсиз» эканига ишончи комил.
АҚШ контрразведкаси ва хавфсизлиги миллий маркази директори Уильям Эванина сўзларига кўра, Россия ва Хитой АҚШ президенти сайлови натижаларига «таъсир қилишга уринмоқда», бунда Москва демократлар номзоди Жозеф Байденга қарши бўлса, Пекин Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари Дональд Трампнинг қайта сайланишига тўсқинлик қилмоқчи.
Унинг таъкидлашича, Россия гўё «биринчи навбатда собиқ вице-президент Жозеф Байденни қоралаш бўйича чораларни кўрмоқда», чунки Москва уни «аксилроссия истеблишменти» вакили деб ҳисоблаяпти.
Пекин эса Трампнинг «тутуриқсиз» эканидан безиб кетган, шу туфайли сайловдан олдин «Қўшма Штатларда сиёсий муҳитни шакллантириш мақсадида ўз таъсирини кенгайтириб», республикачининг қайта сайланишига йўл қўймаслик мақсадида, америкалик сиёсатчиларга босим қилмоқчи.
Ўз навбатида Россия ва Хитой 2020 йил 3 ноябрь куни ўтказиладиган сайловда АҚШ президенти бўладиган ҳар қандай номзод билан ўзаро ҳамкорликка тайёр экани ҳақида бир неча маротаба баёнот беришган эди.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026