16:00 / 08.08.2020
12011

Онаси бир буйрагини берган Гулбаҳорга ёрдам зарур

Яқинда сайтимиз орқали Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи бемор Гулбаҳор Полвонованинг ҳар икки буйраклари ишдан чиққанлиги сабабли буйрак кўчириш операциясини ўтказиш зарурлиги тўғрисида хайрия акцияси эълон қилган эдик.

Шундан сўнг саховатли инсонлар ёрдами билан керакли маблағ йиғилиб, 29 ёшни қаршилаган Гулбаҳор Полвоновага онаси Санобар Саломованинг бир буйраги кўчириб ўтказилди.

K5b9dMkZ_sd1eJ-RSxSLd2fOG8WwE3QB.jpg (800×499)

Ёлғиз она таҳририятимизга яна мурожаат қилиб, операциядан сўнг қизи бир оз ўзини ёмон ҳис қилаётганлигини, 6 ой давомида турли қимматбаҳо дорилар билан даволаниши кераклигини маълум қилди.

«Операциядан сўнг қизим ўзини тиклаши учун яна даволаниши керак бўляпти. Дори-дармонлар қимматлик қилаётганлиги сабаб уларни олиб бера олмаяпман. Айни пайтда ўғлим Россияда ишсиз. Ўзим ёлғиз қизимни даволанишига маблағ топа олмаяпман. Яна сизлардан ёрдам сўрашга мажбур бўляпман. Илтимос ёрдам беринглар», дейди биз билан суҳбатда Санобар опа.

Шундан сўнг биз Гулбаҳорнинг шифокори билан ҳам боғландик. Унинг сўзларига кўра, операция муваффақиятли ўтган. Фақат энди 6 ой давомида турли дорилар ичиб, даволаниши керак. Бунга эса 20 миллионча маблағ зарур бўлади.

Aзиз юртдошлар! Яна бир бор ушбу хайрия акциямизда фаол бўлишингизни сўраб қоламиз. Қўлингиздан келгунича, имкониятингиз еткунича Гулбаҳорга ёрдам қўлини чўзайлик. Зеро, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондур. 

Ёрдам бермоқчи бўлганлар учун Гулбаҳор Полвоновага тегишли маълумотлар (Онаси Санобар Саломова номида):

UZCARD: 8600 0423 7563 3996

HUMO: 9860 0303 0375 5109

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top