Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Малайзия қатор йўналишларда ўқув курслари ташкиллаштириши кутиляпти
Улар соғлиқни сақлаш ва аҳоли хавфсизлиги, менежмент, маркетинг, кичик ва ўрта бизнесни юритиш, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, туризм каби йўналишларда бўлади.
2020 йил 7 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби ўринбосари Надзира Бинти Осман билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган барча йўналишларда Ўзбекистон-Малайзия шерикчилигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар давлат бошқаруви ва кадрлар сиёсати жабҳаларида тажриба алмашиш ҳамда давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ўрганишга қизиқиш билдиришди.
Ҳозирги глобал пандемия шароитида соғлиқни сақлаш ва аҳоли хавфсизлиги соҳасида, шунингдек менежмент, маркетинг, кичик ва ўрта бизнесни юритиш, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, туризм каби муҳим йўналишларда ўқув курсларини ташкиллаштиришнинг долзарблиги қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Малайзия кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026