Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда карантин зонасидан кейин 12 млрд 665 млн сўм эвазига шифохона қурилмоқда
Нукус тумани марказидан янгидан шифохона биноси қурилмоқда. Туман ҳокимлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 12 миллиард 665 миллион сўмни ташкил этади.
Ҳозирги пандемия даврида «Каракалпакстроймонтуправление» МЧЖ томонидан қурилиш ишларининг тўртинчи босқичи давом этаётган бу лойиҳанинг замонавий тиббий дастгоҳлар билан жиҳозланган 3 қаватли биносида қурилиш монтаж ишлари бошланган.

Бу даволаш муассасаси 130 ўринга мўлжалланган 4 та блокдан иборат махсус шифохона ҳисобланади.
1-блок — қабул бўлими;
2-блок — лаборатория, жарроҳлик зали, жонлантириш бўлими;
3-блок — туғруқ бўлими;
4-блок — болалар ва терапия бўлимларини жойлаштириш назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукусда 2000 ўринга мўлжалланган коронавирусли беморлар учун махсус даволаш марказлари, махсус карантин зонаси ташкил этилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
09:02 / 05.06.2026
Мактаб ва шифохоналарда энергия тежамкор лойиҳалар амалга оширилади
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026