Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда президентликка сайлов кунида интернет билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда
Фото: EPA/Vostock-photo
9 август – Беларусь президентлигига сайловларнинг асосий кунида мамлакат аҳолиси интернетга кириш билан боғлиқ муаммога учрамоқда, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Хабар қилинишича, якшанба куни тонгдан бошлаб интернет фойдаланувчилари бир қатор ресурслар, хусусан Telegram узилишлар билан ишлаётгани, YouTube`га кириш қийинлашганини ёзишмоқда.
Бундан ташқари, бир қатор сайтлар, хусусан сайловни мустақил кузатиб бориш мақсадида фаоллар томонидан ташкил этилган Zubr.in сайтига киришда қийинчиликлар юзага келган.
Беларусликлар орасидаги энг оммабоп VPN-сервислар ҳам узилишлар билан ишлаяпти. Интернет фойдаланувчиларига кўра, ҳам стационар компьютерлардан, ҳам телефон орқали интернетга уланишда муаммолар бор.
Айрим савдо нуқталарида техник носозлик туфайли терминаллар ишламаётгани ҳақида эълонлар илинган.
Мамлакатдаги энг йирик интернет-оператор – «Белтелком» изоҳида «ташқи каналлар билан муаммо туғилаётгани, юклама катта экани» айтилган. Компания масала қанча муддатда ечим топиши мумкинлигига аниқлик киритмаган ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Айни пайтгача Беларусда сайловчилар давомати 50 фоиздан ошган ва Марказий сайлов комиссияси сайловлар бўлиб ўтган деб ҳисобланишини эълон қилган.
Мавзуга оид
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
01:03 / 27.11.2020
Европарламент Беларус ва Туркияга қарши санкциялар ҳақида резолюцияларни қабул қилди
00:48 / 25.11.2020