Ўзбекистон | 23:45 / 09.08.2020
71055
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: 5 ҳудудда янги ҳолатлар қайд этилди, касалликдан тузалганлар сони 22 мингдан ошди

Ўзбекистонда 9 август куни 691та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 30 минг 609тага етди. Бугун шунингдек, 726 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 9 август куни мамлакатимизда 691 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

9 август куни республиканинг 5 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган. Янги касалланиш ҳолатлари тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Қаторасига учинчи кун кунлик ўсиш 700тадан кам бўлмоқда.

  • Тошкент шаҳрида 509 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 160 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 11 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 7 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 4 ҳолат.

Тузалганлар (+726)
Бугун республиканинг 8 ҳудудида жами 726 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 22 минг 42 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 436 нафар;
  • Тошкент вилоятида 214 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 31 нафар;
  • Андижон вилоятида 15 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 15 нафар;
  • Наманган вилоятида 7 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 5 нафар;
  • Навоий вилоятида 3 нафар. 

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун ҳам ССВ 6та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди ва Ўзбекистонда шу вақтгача расмий статистикада қайд этилган коронавирус қурбонлари сони 194тага етди.

  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак);
  • Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак);
  • Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшаган 61 ёшли Б.Р. (эркак);
  • Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 67 ёшли Қ.К. (эркак);
  • Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Қ.Р. (аёл);
  • Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли У.Б. (аёл).

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 373 нафар бемордан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид