Ўзбекистон | 10:04 / 09.08.2020
43206
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 30 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 279 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 30 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 9 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30197 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 142 нафари Тошкент шаҳрида, 133 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Эндиликда Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган коронавирус қурбонлари сони 190тага етди.

Шу вақтгача Ўзбекистонда 21 минг 316 киши коронавирус инфекциясидан соғайган (71 фоиз).

Ҳозирда мамлакатда 8691 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 974 нафари оғир, 274 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид