Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирлари мажлисида иштирок этади
Мажлисда жорий эпидемиологик ҳолат, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади.
2020 йил 11 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференция шаклида «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади.
Тадбирда, шунингдек, Япония ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотеги, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашади.
ТИВ хабарига кўра, мажлис чоғида мулоқот давлатларидаги жорий эпидемиологик ҳолат, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026