Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа саноати давлат қўмитаси корхонаси тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлади
Мудофаа саноати давлат қўмитасининг «ЭКО-Каспер» масъулияти чекланган жамияти ҳозирги карантин шароитида ишлаб чиқаришни қайта ихтисослаштирмоқда.
Давлат мудофаа саноати қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, энди бу ерда икки мақсадга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Қуролли кучлар ҳамда Радиация, кимё ва биологик муҳофаза қўшинлари учун мўлжалланган нафас олиш йўлларини ҳимоя қилиш воситалари ҳисобланган газли ниқоблар, душманнинг оммавий қирғин қуролларидан терини ҳимояловчи воситалари ва енгил ҳимоя костюмларини тайёрлаш билан бир қаторда, кенг аҳоли қатлами учун уч қатламли тиббий ниқоблар ва ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Шошилинч эҳтиёж ҳамда замонавий талаб туфайли жамият бу каби ишлаб чиқариш йўналишини кенгайтиришга қарор қилди. Жамоа карантин давридаги белгиланган қоида талабларига асосан ва буюртмалар қабул қилиш тўғрисидаги тартибига мувофиқ ишламоқда, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, давлат мудофааси буюртмасини бажариш баробарида, бу ерда икки мақсадда фойдаланиш учун газ ниқобларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Компания маҳсулотлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинмаларида ҳарбий синовлардан ўтказилди.
Мавзуга оид
19:09 / 08.12.2024
Гуржистонда оммавий тадбирларга ниқоб тақиб бориш тақиқланади
17:56 / 28.08.2024
АҚШда жамоат жойида ниқоб таққан йигит ҳибсга олинди
07:20 / 30.06.2022
Тиббий ниқоб режими ҳозирча жорий этилмаяпти, бироқ тақиб юриш маслаҳат берилади - СЭС
23:31 / 09.12.2021