Ўзбекистон | 07:20 / 30.06.2022
5922
1 дақиқада ўқилади

Тиббий ниқоб режими ҳозирча жорий этилмаяпти, бироқ тақиб юриш маслаҳат берилади - СЭС

Жамоат жойларида тиббий ниқоб тақиб юриш бўйича республика махсус комиссияси қарори келмади, бироқ соғлиқни сақлаш ва эҳтиёткорлик юзасидан тиббий ниқобларни тақиб юриш маслаҳат берилади. Бу ҳақда ССВ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Эпидемиология ва юқумли касалликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Рустам Икромов маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Унинг сўзларига кўра, айни дамда коронавируснинг омикрон штамми кўпроқ учрамоқда. Касалликка чалинаётганлар орасида 90 фоизи эмланмаган фуқаролар, қолган 10 фоизи эса вакцина олганига 1 йилдан кўп бўлган, иммунитети паст фуқаролар ёки ҳомиладор аёллар ва болалардир. 

Қайд этилишича, ҳозирга қадар рўйхатга олинган барча вакциналар ўз самарасини кўрсатмоқда ва шу муносабат билан мамлакатда айнан шу вакциналардан фойдаланиш давом эттирилади.

Бундан олдин Зангиота ковид-касалхоналарида қанча бемор даволанаётгани маълум қилинганди.

Айни пайтда 4000 ўринга мўлжалланган Зангиота 1- ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган ва касалликка гумонланган 900 нафарга яқин бемор даволанмоқда. 93 нафар бемор эса жонлантириш бўлимида даво муолажаларини оляпти.

Мавзуга оид

Эълонлар