Ўзбекистон | 14:31 / 10.08.2020
5182
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 1 млрд долларлик тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилди

Экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисми Россия, Хитой, Қирғизистон ва Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жорий йилнинг 7 ой натижаларига кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини 1 млрд. доллардан оширишга эришилди

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йилга нисбатан маҳсулотларнинг экспортдаги ўсиш суръати 112 фоизга таъминланди.

Ип калаванинг жами экспортдаги улуши 49 фоиз, газлама ва трикотаж матолар, тайёр тикув ва трикотаж маҳсулотлар – қўшимча ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларнинг жами экспортдаги улушлари 51 фоизга таъминлашга эришилди.

395 турдаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари 57 дан ортиқ давлатларга етказиб берилди. Доимий бозорлар ҳисобланган МДҲ давлатлари қаторида Кувайт, Венгрия, Словакия ва Греция каби давлатларга ҳам илк бора тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисми Россия Федерацияси (394,5 млн. доллар – 39,2 фоиз), Хитой (187,6 млн. доллар – 18,6 фоиз), Қирғизистон (139,1 млн. доллар – 13,8 фоиз) ва Туркияга (123,5 млн. доллар – 12,3 фоиз) тўғри келмоқда.

Мавзуга оид