Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича фармон имзолади
Тергов сифатини халқаро стандартлар асосида тубдан ошириш бўйича амалий чоралар белгиланди.
Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган фармонни имзолади.
Ушбу ҳужжатда амалиётда сақланиб қолаётган инсон ҳуқуқлари бузиш ҳолатлари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмлар назарда тутилган.
Бундан ташқари, тергов сифатини халқаро стандартлар асосида тубдан ошириш бўйича амалий чоралар белгиланди.
Ярашув институтини қўллаш механизми такомиллаштирилмоқда. Унга кўра, шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш имконияти яратилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025