Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистон тижорат банкларига кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун қўшимча молиялаштириш тақдим этади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вице-президенти А.Пилоу билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, ЕТТБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда хусусий тадбиркорликни молиялаштиришни сезиларли даражада ошириш стратегик мақсад сифатида белгилангани маълум қилинди ва шу сабабли Ўзбекистон тижорат банкларига кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун кредит линиялари шаклида қўшимча молиялаштиришни тақдим этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон банк ва энергетика соҳасидаги ислоҳотларни изчил амалга оширишда Банк билан ҳамкорликнинг аҳамияти қайд этилди. Шу нуқтаи назардан республиканинг бир қатор тижорат банкларида давлат улушини хусусийлаштириш, энергетика соҳасидаги давлат-акциядорлик компанияларининг корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, нефть-газ саноатидаги ислоҳотлар жараёнини бошлаш билан боғлиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Томонлар катта экспорт салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон иқтисодиётининг энг самарали тармоқларидан бири - тўқимачилик саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, ЕТТБнинг “Марказий Осиёда ишбилармон аёллар” махсус дастури орқали Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун молиялаштиришни жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар Ўзбекистон билан ЕТТБ ўртасидаги аниқ йўналишлар ва лойиҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026
Ўзбекистон қаторасига олтинчи йил ЕТТБ энг кўп молиялаштирган давлат бўлди
12:38 / 01.01.2026