Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда ЕТТБ билан Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурини амалга ошириш доирасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенг кўламли шерикликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу молиявий институт билан стратегик шериклик бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам юқори даражада экани катта мамнуният билан қайд этилди.
Бугун Ўзбекистон ЕТТБнинг минтақадаги энг йирик ҳамкори ҳисобланади. Устувор йўналишлардаги лойиҳаларнинг умумий портфели 7 миллиард доллардан ошди. Инвестицияларнинг катта қисми хусусий секторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Экологик транспортни ривожлантириш, темир йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, тадбиркорлик, ипотека бозори ва мамлакат стартаплар экотизимини қўллаб-қувватлаш соҳаларида янги келишувлар имзолангани қайд этилди.
Жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўламини кенгайтириш, жумладан, экспортни молиялаштириш, аёллар ва ёшларни бизнес юритишга ўқитиш дастурларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш ҳамда банк-молия секторини трансформация қилиш жараёнларида иштирок этиш ва бошқа йўналишлар устувор этиб белгиланди.

Таълим, соғлиқни сақлаш ва транспорт инфратузилмаси соҳаларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини илгари суриш бўйича режалар қўллаб-қувватланди.
Лойиҳаларни тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда уларни амалга ошириш самарадорлигини яхшилаш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертларини жалб этишдан манфаатдорлик билдирилди.

Мавзуга оид
18:26
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
12:49
Тошкент халқаро молия маркази бўйича Конституциявий қонун кутилмоқда
12:40