Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг сердаромад актёрлари рейтинги эълон қилинди
Forbes нашри дунёнинг энг сердаромад актёрларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Рейтингнинг етакчи ўнталигидан жой олган актёрлар бир йил ичида умумий ҳисобда 545 млн доллар ишлаб топишган.
Рейтингда қаторасига иккинчи йил Дуэйн Жонсон етакчилик қилмоқда. 48 ёшли Жонсон бир йил ичида 87,5 млн доллар ишлаб топган. Актёр бу суммадан 23,5 млн долларни Netflix’дан “Қизил огоҳлантириш” фильмидаги роли учун олган. Шунингдек, у спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Under Armour компанияси билан шартномадан мўмайгина пул ишлаб топган. Бир йил аввал Жонсон 89,4 млн доллар ишлаб топганди.
2-ўринни Райан Рейнольдс 71,5 млн доллар даромад билан эгаллаган. Етакчи учликдан 58 млн доллар билан Марк Уолберг жой олган.
4-ўринни Бен Аффлек (55 млн доллар), 5-ўринни Вин Дизель (54 млн доллар), 6-ўринни ҳинд актёри Акшай Кумар (48,5 млн доллар), 7-ўринни Лин-Мануэль Миранда (45,5 млн доллар), 8-ўринни Уилл Смит (44,5 млн доллар), 9-ўринни Адам Сэндлер (41 млн доллар) ва етакчи ўнталикнинг охирги ўрнини Жеки Чан (40 млн доллар) эгаллаган.
Рейтингни тузишда 2019 йил 1 июндан 2020 йил 1 июнгача бўлган давр учун маълумотлар ҳисобга олинган. Маълумотлар Nielsen, ComScore, Box Office Mojo ва IMDB сервисларидан олинган. Маълумотларда актёрлар даромадидан солиқ, агентлар, менежерлар ва ҳуқуқшуносларга тўловлар чегирилмаган.
Мавзуга оид
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
15:41 / 16.04.2026
Forbes кўчмас мулк секторидаги энг йирик инвестор номини эълон қилди
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
22:14 / 04.02.2026