Ўзбекистон | 23:52 / 11.08.2020
40490
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда мингдан ортиқ бемор тузалди, 679та янги ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда 11 август куни 679 та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 31 минг 983тага етди. Бугун шунингдек, 1098 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 11 август куни мамлакатимизда 679 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

11 август куни республиканинг 9 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган. Янги касалланиш ҳолатлари тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Қаторасига бешинчи кун кунлик ўсиш ҳолати 700тадан кам бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+679)

  • Тошкент шаҳрида 427 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 174 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 21 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 13 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 12 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 9 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 8 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 8 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 7 ҳолат.

Тузалганлар (+1098)
Бугун республиканинг 10 ҳудудида мингдан ортиқ бемор касалликдан фориғ бўлди ва Ўзбекистонда шу вақтгача тузалганлар сони 24 мингдан ошди.

  • Тошкент шаҳрида 781 нафар;
  • Тошкент вилоятида 205 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 35 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 18 нафар;
  • Андижон вилоятида 17 нафар;
  • Бухоро вилоятида 10 нафар;
  • Наманган вилоятида 10 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 10 нафар;
  • Хоразм вилоятида 9 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун ҳам 6 бемор вафоти ҳақида хабар берилди ва Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 206тага етди.

  • Юнусобод туманида яшаган 60 ёшли А.А. (эркак) вафот этди;
  • Олмазор туманида яшаган 60 ёшли А.М. (эркак) вафот этди;
  • Мирзо Улугбек туманида яшаган 63 ёшли Ш.Й. (аёл) вафот этди;
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 57 ёшли Х.Қ. (эркак) вафот этди;
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 32 ёшли Ш.А. (эркак) вафот этди;
  • Зангиота туманида яшаган 64 ёшли Н.К. (эркак) вафот этди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 7 687 нафар бемордан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид