Ўзбекистон | 12:45 / 11.08.2020
55140
2 дақиқада ўқилади

Мактабда синф раҳбари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари юритаётган ҳужжатлар сони қисқартирилди

Халқ таълими вазирлигининг умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳақидаги буйруғи тасдиқланди.

Фото: ЎзА

Халқ таълими вазирлигининг 180-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида янги таҳрирдаги низомлар тасдиқланди.

Мазкур низомлар билан боғлиқ асосий ўзгаришлар мактабларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбари томонидан юритиладиган ҳужжатларнинг сони билан боғлиқ.

Хусусан, 2020/2021-ўқув йилидан эътиборан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан шу кунга қадар юритиб келинаётган ҳужжатларнинг сони 7 тадан 4 тага, синф раҳбарининг эса 4 тадан 2 тага қисқартирилди.

Юритиладиган ҳужжатларнинг сонини камайтириш ёки оптималлаштиришдан кўзланган асосий мақсад, умумтаълим мактабларида ташкил этилаётган тарбиявий ишларнинг бевосита манзилли ва изчил кўриниш касб этишига эришишдан иборат. Яъни, таълим муассасаларида “хавф гуруҳи”га кирган ўқувчиларнинг ҳар бири билан якка тартибда кўпроқ шуғулланиш орқали уларнинг ижтимоий реабилитация жараёнини тезлаштириш кўзда тутилган, дейилади ХТВ маълумотида. 

Мавзуга оид