Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 100 мингдан ошди. Сўнгги ҳафтада 211 киши вафот этган
3–9 август кунлари Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолатлари сони 211тани ташкил этган. Бу ҳақда мамлакатда коронавирус билан боғлиқ расмий ахборот тарқатувчи Телеграм каналда маълум қилинган.
Вафот этганлар сони ҳудудларга кўра:
Нурсултон шаҳри — 33;
Алмати шаҳри — 31;
Чимкент шаҳри — 8;
Ақмўла области — 9;
Ақтўбе области — 3;
Алмати области — 8;
Атирау области — 6;
Шарқий Қозоғистон области — 28;
Жамбул области — 1;
Ғарбий Қозоғистон области — 23;
Қарағанда области — 55;
Манғистов области — 1;
Павлодар области — 3;
Шимолий Қозоғистон области — 1;
Туркистон области — 1
Шу кунгача Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан ўлим топганлар сони 1269 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада Қозоғистонда 722 кишида коронавирус инфекцияси юқтиргани ҳолати аниқланган. Уларнинг 374 нафарида зарарланиш клиник аломатларсиз кечмоқда. Шу кунгача жами касалланганлар сони 100 мингдан ошган — 100 164 бемор. Уларнинг 73 минг 702 нафари касалликдан соғайган. Сўнгги суткада тузалганлар сони 1179 нафар.