Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакиядан Россия дипломатлари чиқариб юборилмоқда
Қайд этилишича, улар мамлакатни шу ҳафта охиригача тарк этишлари шарт.
Жосусликда гумонланган россиялик уч нафар дипломат Словакиядан чиқариб юборилмоқда. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Блумберг хабар қилди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, улар мамлакатни шу ҳафта охиригача тарк этишлари шарт.
"Қарор бош вазир Игор Матовичнинг янги маъмурияти томонидан қабул қилинди", —дейилади хабарда.
Россия ТИВ ушбу хабарга нисбатан ўз муносабатини билдирди.
"Анъанага кўра худди шундай жавоб қайтарилади", - деб маълум қилган Россия ташқи ишлар вазирлиги.
Аввалроқ Чехия Россиянинг икки дипломатини мамлакатдан чиқариб юборганди.