Жамият | 20:17 / 11.08.2020
7236
1 дақиқада ўқилади
Хоразмга махсус рейс орқали 162 нафар фуқаро олиб келинди
Ўзбекистоннинг 162 нафар фуқароси чартер рейс билан Москва шаҳридан Урганчга олиб келинди.
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги вақтинчалик тартибга асосан, туроператорлар ва авиакомпаниялар томонидан «Москва - Урганч» чартер рейси ташкил қилинди.
Бу рейс орқали 162 нафар йўловчи, жумладан 145 нафар эркак ва 17 нафар аёл Урганч шаҳрига олиб келинди.
Чартер рейсда келган барча йўловчилар 10 кунлик карантин даврини ўтказиш учун меҳмонхоналарга жойлаштирилди, деб хабар берди Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси матбуот хизмати.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024