Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь-июль ойларида 55,3 мингтадан ортиқ корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди
2020 йилнинг январ-июль ойларида 55,3 мингтадан ортиқ корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди.
Давстатқўм маълумотига кўра, шундан масъулияти чекланган жамиятлар – 34,9 мингта, хусусий корхоналар – 7,2 мингта, оилавий корхоналар – 11,1 мингта, муассасалар – 0,6 мингта ва бошқалар – 1,5 мингтани ташкил этди.
Жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,6 фоизга ошди
2020 йил 1 август ҳолатига кўра, саноат корхоналари ва ташкилотлари сони 77,1 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,1 фоизга ошди.
Жами саноат корхоналари ва ташкилотлари кўпайишининг асосий омили – (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан), ишлаб чиқариш (қайта ишлаш) саноатида – 14,2 фоизга (жами саноатдаги улуши 94,7 фоиз), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш – 14,5 фоизга (жами саноатдаги улуши 3,3 фоиз), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 31,0 фоизга (жами саноатдаги улуши 0,5 фоиз) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг 1,8 фоизга (жами саноатдаги улуши 1,5 фоиз) ўсишидир.