Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда рекорд сонда бемор тузалди, 671та янги ҳолат қайд этилди
Ўзбекистонда 12 август куни 671 та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 32 минг 624тага етди. Бугун шунингдек, 1569 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.
«Шу йилнинг 12 август куни мамлакатимизда 671 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
12 август куни республиканинг 8 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган. Янги касалланиш ҳолатлари тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Қаторасига олтинчи кун кунлик ўсиш ҳолати 700тадан кам бўлмоқда.
Янги ҳолатлар (+671)
- Тошкент шаҳрида 425 ҳолат;
- Тошкент вилоятида 142 ҳолат;
- Қорақалпоғистонда 30 ҳолат;
- Самарқанд вилоятида 23 ҳолат;
- Бухоро вилоятида 23 ҳолат;
- Сирдарё вилоятида 15 ҳолат;
- Андижон вилоятида 7 ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида 6 ҳолат;
Тузалганлар (+1569)
Бугун мамлакатимизнинг 9 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 569 нафари соғайди ва шу вақтгача тузалганларнинг жами сони 25 минг 659 нафарга етди.
Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1208 нафар бемор тузалганди.
- Тошкент шаҳрида 1 245 нафар;
- Тошкент вилоятида 215 нафар;
- Қорақалпоғистонда 47 нафар;
- Самарқанд вилоятида 14 нафари;
- Андижон вилоятида 14 нафар;
- Наманган вилоятида 12 нафар;
- Сирдарё вилоятида 10 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
- Навоий вилоятида 6 нафар.
Ўлим ҳолатлари (+5)
Бугун 5 бемор вафоти ҳақида хабар берилди ва Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 211тага етди.
- Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) вафот этди;
- Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак) вафот этди;
- Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) вафот этди;
- Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак) вафот этди;
- Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.М. (эркак) вафот этди.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 6 784 нафар бемордан 1 375 нафари оғир, 410 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023