Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларининг ўсиш нуқталари сифатида қатор йўналишлар ривожлантирилади
Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича:
республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларининг салоҳияти, табиий хом-ашё ресурслари, ижтимоий-иқтисодий ҳолати комплекс ўрганиб чиқилган;
ўрганиш натижаларига кўра туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ўсиш нуқталари (драйверлари) аниқланган, вилоят ҳудудларида саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Дастур ишлаб чиқилган.
Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларининг ўсиш нуқталари (драйверлари) сифатида қуйидаги йўналишларни ривожлантириш белгиланади:
Самарқанд шаҳри, Ургут ва Жомбой туманларида – электротехника, металлни қайта ишлаш саноати;
Нарпай, Нуробод, Пахтачи, Иштихон ва Қўшработ туманларида қурилиш материалларини (мармар, гранит, кварц, цемент) ишлаб чиқаришни ва қайта ишлашни кенгайтириш;
Самарқанд, Булунғур, Ургут, Жомбой ва Тойлоқ туманларида мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш;
Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Жомбой, Иштихон, Нарпай ва Паст Дарғом туманларида тўқув-трикотаж соҳасида брендлар орқали маҳсулотнинг қўшилган қийматини кескин кўпайтириш;
Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Пайариқ, Ургут, Нуробод ва Қўшработ туманларида зиёрат туризми, экотуризмни ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш;
Самарқанд шаҳар ва Жомбой туманида автомобилсозлик корхоналарида импорт қилинаётган бутловчи буюмларни саноат кооперацияси асосида маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш;
Самарқанд шаҳар, Жомбой, Паст Дарғом, Самарқанд ва Ургут туманларида металлни қайта ишлаш, пластмасса маҳсулотлари ҳамда электр жиҳозлари ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд жиҳозлардан фойдаланган ҳолда импорт қилинаётган бутловчи буюмларни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Пахтачи туманининг “Ш.Қаҳҳоров шогирдлари” массиви ҳудудидаги 80 гектар майдонда саноат зонасини ташкил этиш ва мазкур ҳудудни “Ургут” эркин иқтисодий зонасига қўшиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Хўжаев) Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов) билан биргаликда 2020-2021 йилларда пахта ва ғалладан қисқарадиган майдонларда ҳамда янги ўзлаштириладиган майдонларда 3,1 минг гектардан ортиқ янги боғлар ва 12,7 минг гектар янги узумзорлар барпо этиш ва вилоятнинг экспорт салоҳияти оширилиши бўйича чораларини кўради.
Бунда, белгиланган тартибда мева-сабзавотларни саралаш, қадоқлаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича кластерлар ташкил қилиб, ушбу кластерларга боғдорчилик ва узумчилик субъектлари бириктирилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси:
2020-2024 йилларда Каттақўрғон шаҳрини ичимлик сув таъминоти ва оқова тизимларини яхшилаш учун 40 км оқова сув тармоқларини ва 50 км дан ортиқ магистрал ва ичимлик сув тарқатиш тармоқларини қуриш учун Жаҳон банкининг 66,0 млн. доллар маблағларини;
2023-2027 йилларда вилоятнинг 44 км автомобиль йўллари (М39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» 1037-1081 км қисмини) таъмирлаб, реконструкция қилиш учун Осиё тараққиёт банкининг 105,6 млн. доллар маблағларини жалб этиш чораларини кўради.
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда саноати паст ривожланган Қўшрабод, Нуробод, Иштихон, Пайариқ, Пахтачи ва Оқдарё туманларида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқлари ривожлантириш бўйича салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 октябрдан бошлаб уч йил муддатга:
ушбу туманларда янги лойиҳаларни, шу жумладан, саноат лойиҳаларини амалга оширадиган юридик ва жисмоний шахслар лойиҳалар доирасида киритилган инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари белгилаш;
якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи ставкаси фаолият тури бўйича амалдаги солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш бўйича таклиф ишлаб чиқади ва киритади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бир ой муддатда саноати паст ривожланган Қўшрабод, Нуробод, Иштихон, Пайариқ, Пахтачи ва Оқдарё туманларида тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, кредит фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошган қисмини бироқ, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,75 баробаридан ошмаган миқдорини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш тартибини жорий этиш таклифини киритади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг саноати паст ривожланган Қўшрабод, Нуробод, Иштихон, Пайариқ, Пахтачи ва Оқдарё туманларида туман ҳокимларига, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги, маҳаллий кенгашлар билан келишилган ҳолда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларга ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқини бериш таклифига розилик берилади.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026