Фото: Хоразм вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам пуллари тарқатилди
Хоразм вилоятида коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб шароитда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиб қолган оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
30 июль куни Ўзбекистон Республикаси президентининг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланган эди. Унда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатига («темир дафтар») киритилганларга давлат бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган эди.
Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилоятининг барча туман ва шаҳарлари маҳаллалари кесимида муҳтож оилаларнинг рўйхати тузилди.
Маҳалла раиси ва сектор раҳбарларининг ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, тўлов ведомостларига асосан ҳар бир моддий ёрдам олувчига паспорт асосида нақд пуллар тарқатилди.
Жумладан, Урганч туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 948та хонадонда яшовчи 1113 оиланинг 5085 нафар аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 1,118 миллиард сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Қўшкўпир туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1670та оиладаги 7528 нафар инсоннинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 1,656 миллиард сўм моддий ёрдам пули тарқатилди.
Ҳазорасп туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1715та оилада яшовчи 7088 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 1,559 миллиард сўм моддий ёрдам пули тарқатилди.
Янгиариқ туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 435та оиланинг 1798 нафар аъзосига 220 минг сўмдан, жами 395,5 миллион сўм моддий ёрдам пули тарқатилди.
Хонқа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 717та хонадонда яшовчи аҳолининг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 668 миллион сўм моддий ёрдам пули тарқатилди.
Гурлан туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 696та оилада яшовчи 2893 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 636,4 миллион сўм моддий ёрдам пули тарқатилди.
Шовот туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 6933 нафар фуқарога 220 минг сўмдан, жами 1,525 миллиард сўм моддий ёрдам пули тарқатилди.
Янгибозор туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1136та оилада яшовчи 5261 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 1,157 миллиард сўм моддий ёрдам пули тарқатилди.
Тупроққалъа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 343та оилада яшовчи 1377 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 302,9 миллион сўм моддий ёрдам пули тарқатилди.
Маълумот учун, ижтимоий ҳимояга муҳтож, бироқ қандайдир сабабга кўра эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилмаган ёхуд рўйхатга кирган бўлса-да, ёрдам олмаган фуқаролар биринчи навбатда ўзлари яшаётган маҳалланинг раисига мурожаат қилишлари керак.
Агар маҳалла раиси фуқаронинг мурожаатини ҳал қилмаса, у ҳолда сектор раҳбарига мурожаат қилиш сўралмоқда.
Бундан ташқари, ҳокимликлар қошида ҳокимнинг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари бошчилигида махсус штаб ташкил этилган. Агар маҳалла раиси ва сектор раҳбарлари мурожаатни ҳал қилмаса, ҳокимликлар қошидаги штабга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Қайд қилиш жоиз, президент фармони билан ажратилган ёрдам бир марталик бўлиб, кейинги ойларда ҳам муҳтож оилалар учун худди шундай моддий ёрдам ажратилиши кўзда тутилмаган.
Нурмуҳаммад Саид
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:40 / 18.09.2024