Ўзбекистон | 23:42 / 13.08.2020
42112
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 1,5 мингдан ортиқ бемор тузалди, даволанаётганлар сони 6 мингдан камайди

Ўзбекистонда 13 август куни 669та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 33 минг 323тага етди. Бугун шунингдек, 1554 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 13 август куни мамлакатимизда 669 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

13 август куни республиканинг 8 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган. Янги касалланиш ҳолатлари тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Қаторасига еттинчи кун кунлик ўсиш ҳолати 700тадан кам бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+669)

  • Тошкент шаҳрида 394 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 185 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 31 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 11 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 11 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 20 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 9 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 8 ҳолат.

Тузалганлар (+1554)
Бугун республиканинг 12  ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 554 нафари соғайди ва жами тузалганлар сони 27 минг 213 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 1198 нафар;
  • Тошкент вилоятида 204 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 39 нафар;
  • Наманган вилоятида 26 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 18 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 17 нафар;
  • Бухоро вилоятида 13 нафар;
  • Андижон вилоятида 11 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 11 нафар;
  • Хоразм вилоятида 11 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар.

12 август куни ҳам Ўзбекистонда 1 569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. 

Ўлим ҳолатлари (+5)
Бугун 5 ўлим қайд этилди ва расмий статистикага кўра жами ўлим ҳолатлари сони 216тага етди.

  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) вафот этди;
  • Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл) вафот этди;
  • Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) вафот этди;
  • Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл) вафот этди;
  • Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли А.И. (эркак) вафот этди.

Ҳозирда Ўзбекистонда 5 894 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шундан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид