Ўқув юкламалари ҳажми йиллар давомида жуда юқори бўлиб келган, улар оптималлаштирилмоқда - Республика таълим маркази
Халқ таълими тизимида ташкиллаштирилган анъанавий Август кенгашида Республика таълим маркази директори ўринбосари Меҳринисо Пардаева ўқув режаларидаги қисқаришлар нима сабабдан амалга оширилишига изоҳ берди.
«Агар ўқувчиларни ўқув жараёнида қийнайдиган соатлар, ортиқча илмийлик ва ортиқча ҳажмдаги билимлардан халос этмоқчи бўлсак, ўқувчиларда ўқиш мотивациясини кўтаришга қаратилган йўналишни танлашимиз керак.
1 синфдан 11 синфгача ўқув юкламалари ҳажми йиллар давомида жуда юқори бўлиб келган. Хорижий тажрибалар ўрганилганда Ўзбекистонда ўқитилаётган фанларнинг ортиқча ҳажмда экани, бу, айниқса, бошланғич синфларда санитария қоидалари ва нормаларига мос келмаслиги аниқланди.
Ва хорижий ҳамда миллий илғор тажрибани ўрганган ҳолда ўқув юкламаларини оптималлаштиришга ҳаракат қилдик. Жумладан, ўтган ўқув йилига нисбатан 1 синфларнинг ўқув юкламаси 1,5 соатга, 2 синфдан 2 соатга камайтирилди. Айрим синфларда эса юкламалар кўпайтирилди», деди Таълим маркази расмийси.
Меҳринисо Пардаеванинг айтишича, ижтимоий тармоқларда кўпчилик одамлар юкламалар камайтирилиши ўқувчиларнинг камроқ билим олишига сабаб бўлади, деган фикрни билдирган. Лекин бу фикрлар тўғри эмас. Чунки оптималлаштиришда ўқув дастурларидаги ортиқча, такрор ёки бесамар деб топилган мавзулар чиқариб ташланди. Она тили ва адабиёт фанидан дарсларнинг қисқаришида ҳам худди шундай йўл тутилган.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
15:42 / 28.10.2024
Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
19:45 / 09.10.2024