Ўзбекистон | 17:15 / 13.08.2020
15822
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 33 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 256 кишида коронавирус аниқланиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 33 минг 93тага етгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 093 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча жами 439 ҳолат қайд этилган.

  • Тошкент шаҳрида 292 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 68 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 31 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 11 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 11 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 9 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 9 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 8 ҳолат.

Тузалганлар (+611 )
Бугун ҳозирча республиканинг  ҳудудида жами 611 нафар бемор коронавирусдан тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 26 минг 270 нафарга (соғайиш кўрсаткичи 79 фоиз) етди.

  • Тошкент шаҳрида 312 нафар;
  • Тошкент вилоятида 204 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 39 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 17 нафар;
  • Бухоро вилоятида 13 нафар;
  • Андижон вилоятида 11 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 11 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 4 нафар. 

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун ҳозирча 4 ўлим қайд этилди ва жами ўлим ҳолатлари сони 215тага етди.

  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 63 ёшли Д.А. (аёл) вафот этди;
  • Зангиота туманида яшаган 66 ёшли Х.Э. (аёл) вафот этди;
  • Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) вафот этди;
  • Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатда 6 608 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Мавзуга оид