Ўзбекистон | 23:11 / 13.08.2020
16513
1 дақиқада ўқилади

Тестда қатнашиш учун тўлов қила олмаган абитуриентларга қўшимча имконият берилди

2020/21 ўқув йили қабули учун рўйхатдан ўтган, аммо тест синовларида иштирок этиш учун тўловни амалга оширмаган абитуриентларга тўловни амалга ошириш учун қўшимча имконият берилмоқда.

Фото: KUN.UZ

Давлат қабул комиссиясининг 2-сон йиғилиш баёни билан, тест синовларида иштирок этиш учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар 16 августга қадар тўлов қилишлари мумкин бўлади.

Давлат тест маркази хабарига кўра, абитуриентлар томонидан Давлат комиссиясига қилинган кўплаб мурожаатлар тўловни амалга ошириш борасида қўшимча имконият берилиши учун асос бўлган.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олиш якунлари бўйича жами 1 484 085 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Бунда тўловни амалга оширмаган абитуриентлар ҳам ҳисобга олинган.

Маълумот учун, абитуриент сифатида рўйхатдан ўтган талабгорлардан имтиҳонда қатнашиш учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида (111 500 сўм) тўлов қилиш талаб этилади. Мактаб, коллеж ёки лицейни шу йил тамомлаган абитуриентлар бундан мустасно.

Мавзуга оид