Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 5та машинага ўғирликка тушган тўрт нафар ўсмир судда жавоб беради
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Муқаддам судланган 23 ёшли Э.Б. танишлари, 22 ёшли Ф.М., 23 ёшли М.К. ва О.Т. билан жиноий тил бириктириб, 2020 йилнинг 27 июнь кунидан 5 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида, тунги вақтда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудида 5 нафар фуқаронинг турли русумдаги автомашиналари олд эшикларини бир хил усулда бузиб очишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар автомашина ичидаги нарса-буюм ва нақд пулларни талон-торож қилиб, жами 12.410.000 сўм миқдорда моддий зарар етказганлар.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноятчилар процессуал тартибда ушланиб, улардан ўғирланган буюмларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, Э.Б., Ф.М., М.К. ва О.Т. жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб. “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича жиноят ишлари бўйича судга юборилган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
13:02 / 02.06.2026