Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда Чирчиқ дарёси ўртасида қолган фуқаро қутқарилди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Чирчиқ дарёси ўртасидаги оролчада қолиб кетган фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмади.
12 июл куни соат 17:09 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Бўстонлиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг ўртасидаги оролчада бир нафар фуқаро қолиб кетгани ва унга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушди. Мурожаатни фуқаронинг шериклари 112 қисқа рақами орқали йўллаган.
Хабардан сўнг ФВВ қутқарувчилари махсус техника билан зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони оролчадан хавфсиз тарзда эвакуация қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро Чирчиқ дарёсининг ўртасида жойлашган оролчага сузиб ўтган. Бироқ дарёдаги кучли оқим туфайли у соҳилга мустақил равишда қайта олмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни дам олиш вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга, кучли оқимли сув ҳавзаларига тушмасликка ва хавфли вазият юзага келганда зудлик билан 112 ягона қутқарув хизматига мурожаат қилишга чақирди.
Мавзуга оид
13:28 / 07.07.2026
Бўстонлиқда қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
10:20 / 04.07.2026
Муғлада сувга тушган 21 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
23:12 / 28.06.2026