Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: туманлардаги корхоналаримизга 15та Damas автомашиналари топширилди
Ҳар қандай соҳа фаолиятида техникаларни ўрни катта. Шу сабабдан иш унумдорлигини ошириш учун аввало, ходимларга етарлича шароит, техника воситалари зарур. Куни кеча «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳам жамиятнинг давлат шартномавий хизматларидан олинган фойда ҳисобига 15 та ўзимизда ишлаб чиқарилган Damas русумли автомашиналарни туманлардаги аварияли ишларни бартараф этиш учун тезкор диспетчерлик хизмати бўлимлари ҳамда АЭСКУЭНИ татбиқ қилиш ва ҳисоблагичлар эксплуатацияси гуруҳларига топширилди.



Эндиликда, ушбу машиналар электр энергиясидаги узилишларни янада тезкорлик билан бартараф этилиши ва аҳолига янада сифатли электр энергияси етказиб бериш учун хизмат қилади.
Аввалроқ эса, яъни 2019 йил якунида 6 та туман электр таъминоти корхоналари раҳбарларига сўнгги русумдаги Nexia 3 автомашиналари топширилган эди. Жамият томонидан қолган 6 та туман раҳбарларига ҳам тез кунларда сўнгги русумдаги енгил автомашиналар топширилиши мўлжалланмоқда.
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:00 / 02.07.2025
“Fitch Ratings” агентлиги “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ нинг халқаро кредит рейтингини "BB, БАРҚАРОР" даражасига оширди
15:00 / 17.05.2025
Ўзбекистон электр тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар жалб қилади
19:00 / 26.04.2025
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
12:00 / 09.04.2025