Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманнинг Москвадаги элчихонасига яманлик ҳарбийлар бостириб киргани маълум қилинди
12 августда Яман армиясининг 6 нафар ҳарбийси Яманнинг Москва марказида жойлашган элчихонасига бостириб кирган. Коронавирус пандемияси сабабли Яманга қайтарилмаётган ҳарбийлар ватанларига қайтишни талаб қилишган. Бу ҳақда “Интерфакс”га вазиятдан хабардор манба маълум қилган.
“Бугун кечки вақт ҳуқуқ-тартибот идораларига Яман элчихонаси биносига ушбу давлат қуролли кучларининг 6 зобити бостириб киргани ҳақида маълумот тушди”, деб маълум қилган манба.
Унинг маълумотларига кўра, ҳарбийларнинг элчихона биносига бостириб киришларига ҳарбий академиядаги курсларни тамомлаганларидан кейин Яман расмий идоралари уларни уйларига қайтаришни рад этаётгани сабаб бўлган.
“Айни вақтда элчихона ичида нима юз бераётгани номаълум. Бу ҳақидаги ахборот тегишли тезкор хизматларга етказилган”, деб маълум қилган манба.
Бироқ ҳозирча бу маълумот расмий вакиллар ва дипломатик идоралар томонидан тасдиқланмаган.
Мавзуга оид
08:51
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026