Ўзбекистон | 23:57 / 14.08.2020
43246
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда жами касалланиш ҳолатлари сони 34 мингдан ошди

Ўзбекистонда 14 август куни 694та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 34 минг 17тага етди. Бугун шунингдек, 1448 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 14 август куни мамлакатимизда 694 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 667 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

14 август куни республиканинг 12 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган. 

Қаторасига саккизинчи кун кунлик ўсиш ҳолати 700тадан кам бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+694)

  • Ўртасарой карантин марказидагилар орасида (хориждан келганлар) 27 ҳолат;

Тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

  • Тошкент шаҳрида 406 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 127 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 35 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 32 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 12 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 14 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 12 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 10 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 8 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 6 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 5 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 2 ҳолат;

Тузалганлар (+1448)
Бугун республиканинг 10 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1448 нафари соғайди ва жами тузалганлар сони 28 минг 661 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 1104 нафар;
  • Тошкент вилоятида 256 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 21 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 17 нафар;
  • Андижон вилоятида 10 нафар;
  • Наманган вилоятида 9 нафар;
  • Хоразм вилоятида 5 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар. 

Қаторасига тўртинчи кун кунлик тузалишлар сони мингдан ошиқ бўлмоқда. 12 август куни 1569 нафар бемор тузалиб, соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд натижа қайд этилганди.

Ўлим ҳолатлари (+5)
Бугун 5 ўлим қайд этилди ва расмий статистикага кўра жами ўлим ҳолатлари сони 221тага етди.

  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак) вафот этди;
  • Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак) вафот этди;
  • Олмазор туманида яшаган 72 ёшли А.Я. (эркак) вафот этди;
  • Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак) вафот этди;
  • Юнусобод туманида яшаган 59 ёшли С.М. (аёл) вафот этди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 135 нафар бемордан 1 289 нафари оғир, 362 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид